Расман! Салим Мустафоев мавсумни "Қизилқум"да давом эттиради

  • 9 июль, 2018, 15:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Мавсумни Тошкентнинг “Локомотив” клубида бошлаган Салим Мустафоев фаолиятини Навоийинг “Қизилқум” клубида давом эттирадиган бўлди.

Бу ҳақда “кончилар” бош мураббийи Ҳамиджон Актамов SPORTS.uz муҳбири билан суҳбатда айтиб ўтди.

“Ҳозир эса биргина Салим Мустафоевни расман жамоамиз аъзосига айланди деб айтишим мумкин. У билан шартнома имзоладик. Ўзи ортиқча футболчи олмоқчи ҳам эмасман”, - дейди Актамов.

Тажрибали мутахассис билан тўлиқ суҳбатни тез орада сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин. Биздан узоқлашманг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!