Расман: Снодграсс "Вест Хэм"га ўтди

CHERY AUTO
 

Англия премьер-лигасида яна бир трансфер амалга оширилди. "Халл Сити" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Шотландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Роберт Снодграсс фаолиятини "Вест Хэм"да давом эттирадиган бўлди.

29 ёшли футболчи "Халл Сити"да 2014 йилдан буён тўп сураётган эди. Снодграсс "Вест Хэм" билан 3,5 йиллик шартномага имзо чекди. Бу трансфер "Вест Хэм"га 10,2 миллион фунтга тушгани айтилмоқда.

Жорий мавсумда шотландиялик футболчи барча турнирларда 24 та учрашув ўтказиб, 9 та голга муаллифлик қилди ва тўртта самарали пас узатди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!