Расман: “Ювентус” футболчиси Қатар клубига ўтди
“Ювентус” жамоаси ярим ҳимоячиси Меҳди Бенатиа Қатарнинг “Ал-Духаил” клуби сафини тўлдирди. Бу ҳақда туринликлар матбуот хизмати маълум қилди.
Марокашлик футболчининг трансфери 8 миллион еврога айланди. Қатарликлар мазкур суммани жорий йил октябрига қадар тўлайди. Футболчининг иштирокига қараб 2 миллион евро миқдорида бонус тўлайди.
Маълумот учун, 31 ёшли Бенатиа 2016 йили “Бавария”дан ижара асосида “Ювентус”га ўтганди. Кейинчалик Турин клуби футболчини 17 миллион еврога харид қилган эди. Марокашли ярим ҳимоячи “Ювентус” сафида 59 учрашув ўтказиб, 5 та голга муаллифлик қилди.
Фикрлар