Расман! "Ювентус" ҳимоячиси жамоа билан шартномасини узайтирди
Маълумот учун, Сандро 2015 йилдан буён "кекса синьора" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У бунга қадар "Порту", "Сантос", "Депортиво Мольданадо" ва "Атлетико Паранаэнсе" жамоалари сафида тўп сурган. Унинг олдинги шартномаси жорий мавсум сўнггида якунига етар эди.
Ушба мавсум бразилиялик футболчи А Серияда 14 учрашувда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар