Равшан Эрматов Хитой – Сурия учрашувини бошқаради

Хитой терма жамоаси Нанкин шаҳрида Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Мазкур учрашувни ҳамюртимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, 13 октябрь куни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи Хитой – Ҳиндистон учрашувини бошқариб борганди. Ўша ўйинда ҳисоб очилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!