"Реал" 1996 йилдан буён илк бор бир мавсумда 5 марта йирик ҳисобда ютқазди

Хабарингиз бор "Барселона" кеча "Реал"га қарши бўлиб ўтган Испания кубоги ярим финал жавоб ўйинида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа “қироллик клуби” жорий мавсумдаги 5-йирик мағлубиятини қабул қилиб олди. Бундан аввал мадридликлар ЦСКА, "Эйбар", "Севилья" ва "Барселона" клубларига 3 ва ундан ортиқ тўп фарқи билан имкониятни бой беришган эди.

Маълум бўлишича “Реал” бундай ҳолатга 1995/1996 йилги мавсумдан буён илк бор тушди.

Эслатиб ўтамиз, Сантьяго Солари шогирдлари айни дамда 48 очко билан Ла Лига мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!