"Реал" Бразилиядан ўзига зўр футболчи топди
Мадриднинг "Реал" клуби "Коринтианс" ҳимоячиси Лео Сантоснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Берилган маълумотларга кўра “қироллик клуби” скаутлари 19 ёшли бразилиялик иқтидор эгасининг ўйинларини синчковлик билан кузатиб боришмоқда. Таъкидлаш керакки, у нафақат ҳимоя марказида, балки таянч ярим ҳимоячи позициясида ҳам ўйнай олади.
Маълумот учун, Сантос жорий мавсум "Коринтианс" сафида жами 17та учрашувда иштирок этди.
Фикрлар