"Реал" ЕЧЛда рекорд ўрнатди

Хабарингиз бор Мадриднинг “Реал” клуби кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсида Амстердамда “Аякс”(2:1) устидан ғалаба қозонди.

Эътиборлиси бу “қироллик клуби”нинг ЕЧЛ доирасида “Аякс” устидан қозонган кетма-кет 7-ғалабаси бўлди. Бу эса ушбу мусобақада битта жамоа устидан қаторасига ғалаба қозониш бўйича янги рекорд ҳисобланади.

Қайд этиш лозимки, бундан аввалги рекорд “Реал” ва “Барселона”га тегишли эди. “Реал” 2012-2018 йилларда Чемпионлар лигасида “Бавария” устидан қаторасига 6та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, “Барселона” 2001-2015 йилларда “Байер” устидан кетма-кет 6 марта ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!