"Реал" ЕЧЛда сўнгги 11 йил ичидаги энг тезкор голини ўтказиб юборди

Хорватиялик футболчи Кейлор Навас қўриқлаётган дарвозани 65-сониядаёқ ишғол қилишга эришди. Бу "Реал"нинг ЕЧЛда сўнгги 11 йил ичида ўтказиб юборган энг тезкор голи бўлди.

Ёдингизда бўлса, 2007 йил "Бавария" футболчиси Рой Макай "қироллик клуби"га қарши ўйиннинг 10-сониясидаёқ рақиб дарвозасига гол киритган эди.

Бу ЕЧЛ тарихидаги энг тезкор гол эканлигини ҳам эслатиб ўтиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!