"Реал" Каванининг трансфери борасида илк расмий таклифини юборди
Мадриднинг "Реал" клуби ПСЖ тўпурари Эдинсон Каванининг трансфери борасида илк расмий таклифини юборди. Бу ҳақда football.fr нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “қироллик клуби” 31 ёшли уругвайлик футболчи учун парижликларга 60 млн евро тўлашга тайёр. Каванининг ўзига эса йилига 12 млн евро маош ваъда қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Каванининг агенти унинг тахминий нархини 70-80 млн еврога баҳолаётган эди.
Маълумот учун, Кавани ўтган мавсум ПСЖ сафида жами 40та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 48та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар