"Реал" Кулибали борасида "Барселона" билан рақобатлашишга тайёр

Мадриднинг "Реал" клуби "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалини қўлга киритиш учун ўзининг принцпиал рақиби "Барселона" билан  кураш олиб боришга тайёр. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “қироллик клуби” ҳам 27 ёшли сенегаллик футболчининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Айтиш лозимки, ўз навбатида неаполликлар тажрибали ҳимоячисини нақд 100 миллион еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Кулибали жорий мавсум “Наполи” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!