"Реал" Навас билан шартномани узайтирмоқчи

Коста-рикалик дарвозабон Кейлор Навас “Реал” билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин.

La Nación нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 31 ёшли посбон билан келишувни 2022 йилга қадар узайтирмоқчи. Таъкидлаш керакки, Наваснинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар тузилган.

Маълумотларга кўра “Реал”нинг янги устози Хулен Лопетеги Насавнинг имкониятларини юқори баҳоламоқда. У хатто 2014 йил “Порту”ни бошқараётган пайтида уни ўз жамоасида кўришни истаган.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" тез орада "Челси"дан бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуани сотиб олиши айтилмоқда. Бироқ, Навас шунга қарамай янги мавсумда жамоада қолиб, Куртуа билан асосий таркиб учун рақобатлашмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!