"Реал" Неймарни ололмаса, “қироллик клуби”да захира варианти бор

Испаниянинг “Реал” клуби ПСЖ жамоаси ҳужумчилари Неймар ва Кавани ўртасидаги можароли ҳолатни диққат билан кузатмоқда. Бу ҳақда Ok Diario хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, мадридликлар ушбу икки форварддан бирини сотиш олишга тайёр. Бу трансфер қишда амалга ошиши мумкин.

Агар “қироллик клуби” Неймарни харид қила олмаса, унинг жамоадоши Каванини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ўз навбатида уругвайлик ҳужумчи парижликлар сафини тарк этишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!