"Реал" Зиданнинг ўрнига бош мураббий топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал" клуби раҳбарияти Зинедин Зиданнинг ишини давом эттирадиган маҳоратли мураббий қидираётган эди. Агар франциялик мутахассис мавсум охирида ўз олдига қўйилган вазифаларни бажара олмаса, жамоадан кетади.

 

Айни пайтда Зидан фаолиятида айтарли муаммо йўқ. Жамоа Ла лигада пешқадамлик қилмоқда. Агар Зиданнинг кетишига тўғри келиб қолса, "Реал" раҳбарлари унинг ўрнига "Севилья" бош мураббийи Хорхе Сампаолини олиб келишга қарор қилди.

"Реал" Испания чемпионатида 19-турдан сўнг 43 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Сампаоли бошқараётган "Севилья" 42, "Барселона" 41 очкога эга. Ҳар икки жамоа "Реал"дан битта кўп ўйин ўтказган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!