"Реал" футболчилари баъзан Куртуанинг жиғига тегишади

"Реал" Мадрид клуби дарвозабони Тибо Куртуа айни дамдаги жамоадошлари унинг 2014 йил “Атлетико” сафида ЕЧЛ финалида имкониятни бой берганини эслатишиб, ҳазиллашишларини тан олди.

“Баъзан “Реал” футболчилари мен “Атлетико” сафида мағлуб бўлган Чемпионлар лигаси финали ҳақида гапириб, жиғимга тегишади.

“Реал” – жуда рақобатбардош жамоа. Улар яна ғалаба қозонишда давом этишни исташади.

Бу ерда менга энг ёққани энди фарзандларимни ҳар куни кўраман”, - дейди бельгиялик посбон.

Эслатиб ўтамиз, Куртуа 2011-2014 йилларда Мадриднинг бошқа бир жамоаси – “Атлетико” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!