"Реал" ҳам А Серия тўпурари учун курашга қўшилди
Энди "Реал"Мадрид ҳам "Женоа" форварди Кшиштоф Пентек учун курашга қўшилди. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра “қироллик клуби” А Сериянинг жорий мавсумдаги ҳозирча энг яхши тўпурари бўлиб турган 23 ёшли польшалик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Пентек учу шунингдек “Барселона” ҳам жиддий кураш олиб бормоқда. Генуяликлар эса унинг трансфер нархини 60 млн еврога баҳолашмоқда.
Маълумот учун, Кшиштоф Пентек жорий мавсум “Женоа” сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар