"Реал" қишда етакчи футболчисидан айрилиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Кейлор Навас қишда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 31 ёшли коста-рикалик посбон агар ярим мавсум давомида жамоага янги келган белгиялик дарвозабон Тибо Куртуа билан асосий таркиб учун бўладиган рақобатда мағлуб бўлса, у ҳолда бошқа жамоалардан бўладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Насас жорий мавсум “Реал” сафида 3та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 5та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!