Ads

Мадриднинг "Реал" жамоаси рекордчилари ҳақидаги мақолалар туркумини давом эттирамиз.

Энг кўп гол урган футболчи - Криштиану Роналду
Португалиялик ҳужумчи 2009 йилдан буён "Реал" таркибида 361 ўйин ўтказиб, 374 та голга муаллифлик қилган. Яқин орада у 400 лик маррани забт этиши кутилмоқда.

Чемпионатда энг кўп гол урган футболчи - Криштиану Роналду
КриРо Ла лига доирасида 245 та беллашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 268 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Испания кубогида энг кўп гол урган футболчилар - Карлос Сантиляна ва Ференц Пушкаш
Мадрид клубининг икки афсонаси Сантиляна ва Пушкаш Қирол кубоги тунирида 49 мартадан ўз номларини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлишган.

Испания суперкубогида энг кўп гол урган футболчи - Рауль
Рауль 1994-2010 йилларда "Реал" таркибида мамлакат суперкубоги ўйинларида 7 та гол уришга муваффақ бўлган.

Халқаро майдонларда ва еврокубокларда энг кўп гол урган футболчи - Криштиану Роналду
Роналду бир йўла иккита кўрсаткич бўйича 82 та гол урган ҳолда рекордни ўзига тегишли қилиб олган.

Чемпионлар кубогида энг кўп гол урган футболчи - Алфредо ди Стефано
1953-1964 йилларда "Реал"да ҳаракат қилган Ди Стефано Чемпионлар кубоги турнирида 49 та голга муаллифлик қилган. Жумладан у мусобақанинг бешта финалида тўп киритган ягона ўйинчи ҳисобланади.

Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган футболчи - Криштиану Роналду
Португалиялик ҳужумчи 2009 йилдан бери Чемпионлар лигаси турнирида "Реал" рақиблари дарвозабонларини 80 марта ранжитишга эришган.

Кубок эгалари кубогида энг кўп гол урган футболчи - Карлос Сантильяна
Сантильяна собиқ кубок эгалари кубоги турнирида ўз ҳисобига 11 та гол ёздириб қўйган. Бу борада у энди абадий тўпурарлик қилса керак.

УЕФА кубогида энг кўп гол урган футболчи - Карлос Сантильяна
1971-1988 йилларда клуб шарафини ҳимоя қилган сантиляна УЕФА кубоги турнирида 15 та голга муаллифлик қилган. Карлос мазкур мусобақада икки марта бош совринни қўлга киритган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи