"Реал" ва "Барселона" Аргентина терма жамоаси аъзосига қизиқиб қолди
Асли ПСЖга тегишли бўлган, мавсумни эса ижара асосида "Бетис"да ўтказаётган ярим ҳимоячи Жовани Ло Чельсо фаолиятини Ла Лига грандларидан бирида давом эттириши мумкин.
El Desmarque нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли аргентиналик футболчига "Реал" ва "Барселона" жиддий қизиқиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Ло Чельсони 2016 йил "Росарио Сентраль" клубидан 10 млн евро эвазига сотиб олган эди.
Маълумот учун, у жорий мавсум “Бетис” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар