"Реал" яна Алаба масаласига қайтмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби “Бавария” ҳимоячиси Давид Алабани сотиб олиш режасига яна қайтмоқда.

Tuttomercato нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 26 ёшли австриялик футболчини мавсум якунлангач “Ювентус”га ўтиши мумкин бўлган бразилиялик ҳимоячи Марселога муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумотларга қараганда мадридликлар Алаба учун немис грандига тахминан 75 млн евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзига эса йилига 7 млн евро маош таклиф қилишади.

Эслатиб ўтамиз, Алаба жорий мавсум “Бавария” сафида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!