"Реал" ёзда "Аякс" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Амстердамнинг "Аякс" клуби ҳимоячиси Николас Тальяфико фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

TycSports тарқатган хабарга кўра 26 ёшли аргентиналик футболчи “Реал”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. Мадридликлар уни яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишни режалаштиришмоқда.

Маълумот учун, Тальяфико жорий мавсум Голландия чемпионатида жами 18та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!