"Реал" ёзда "Вильярреал" футболчисини сотиб олмоқчи

“Вильярреал” клуби вингери Альфонсо Педраса “Реал”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Le 10 Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” ушбу 22 ёшли футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олмоқчи. Айтиш лозимки, унинг “сариқ сув ости кемаси” билан имзолаган шартномасига кўра товон пули 22 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Педраса жорий мавсум “Вильярреал” сафида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!