"Реал"га "Порту"нинг 20 ёшли бразилиялик футболчиси керак

"Порту" клуби ҳимоячиси Эдер Милитао фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

AS тарқатган хабарга кўра 20 ёшли бразилиялик футболчига “Реал” Мадриддан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. “Қироллик клуби” бунинг учун Португалия грандига 50 млн евро тўлашга тайёр ва улар бу борада Милитаонинг агенти билан ҳам музокараларни бошлаб юборишган. Бироқ, “Порту” уни жорий қишки трансферлар даврида қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Милитао “Порту” сафига ўтган йилнинг ёзида “Сан-Паулу” клубидан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум Португалия чемпионатида жами 14та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!