"Реал"га кераксиз бўлган дарвозабонга Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда
"Реал" Мадрид дарвозабони Кико Касилья Ла Лиганинг икки клубида жиддий қизиқишларга сабаб бўла бошлади. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.
Унга кўра 31 ёшли футболчи учун "Севилья" ва "Леганес" жамоалари жиддий кураш бошлаб юборишган. Касильянинг ўзи эса кўпроқ андалусияликлар сафида тўп суриш истагини билдирмоқда.
Маълумот учун, Касилья ўтган мавсум “Реал” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 18та тўп олиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” Андрей Лунин ва Тибо Куртуа каби дарвозабонларни сотиб олгач, Лука Зидан ва Кико Касильяларни трансферга қўйди.

Фикрлар