"Реал"нинг 32та ўйиндан буён давом этиб келаётган голли сериясига Москвада чек қўйилди

Мадриднинг “Реал” клуб кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Москвада ЦСКА меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборлиси, айнан мана шу ўйинда “қироллик клуби”нинг ЕЧЛда 32та ўйиндан буён давом этиб келаётган голли сериясига барҳам берилди. Аниқроғи, “Реал” сўнгги бор 2016 йилнинг 26 апрель куни ушбу мусобақада гол ура олмаган эди.

Маълумот учун, “Реал”нинг ЕЧЛдаги энг узоқ давом этган голли серияси 2011-2014 йилларга тўғри келади (34та).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!