"Реал"нинг ишдан бўшатилган мураббийи: Клубдан тоза виждон билан кетяпман

"Реал" Мадрид клуби ёшлар мураббийи Альваро Бенито “қироллик клуби” футболчиларини Испания кубоги ярим финал жавоб баҳсида "Барселона"га (0:3) йирик ҳисобда имкониятни бой бергани учун танқид қилгани учун ишдан бўшатилган эди. У ўз лавозимидан озод этилганидан у қадар ҳам афсусда эмаслигини билдирди.

“Мен клубдан қандай келган бўлсам, шундай тоза виждон билан кетяпман. Мен ҳамиша “Реал”ни яхши кўрганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Мен тоза виждоним билан бу ердан кетяпман. Чунки мен ҳар куни болаларни “Реал”га муносиб футболчилар бўлиб етишишларида кўмаклашганман. Шу ўринда клуб раҳбариятининг қарорини ҳам ҳурмат қиламан”, - дейди Бенито.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!