Рэшфорд: Роналдунинг ўйинларидан илҳомланаман

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Маркус Рэшфорд "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўйинларидан илҳомланишини айтди.

“Одатда унинг ёшидаги аксарият футболчилар фаолиятларини якунлаш ҳақида ўйлай бошлашади, чунки уларнинг ўйин савияси тушиб кетади. Аммо Роналду ҳамон тўхташ ўйлаётгани йўқ. Мени ундан кўра кўпроқ илҳомлантирадиган футболчи йўқ”, - дейди англиялик иқтидор эгаси.

Маълумот учун, Роналду жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 14та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 8та гол уришга ва жамоасининг 5та голига ассистентлик қилишга эришди. Рэшфорд эса МЮ сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!