Рэшфорд мухлислардан узр сўради
“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Маркус Рашфорд ўзининг твиттердаги саҳифаси орқали клуб вакиллари ва мухлисларга мурожаат қилди.
20 ёшли футболчи ўйин сўнггида рақиб ҳимоячиси Филипп Бардсли билан тўқнашув уюштиргани учун майдондан четлатилган.
– Ҳиссиётларим устун келди. Мен ўзимни бундай тутмаслигим керак эди. Клубдаги барчадан ва мухлислардан узр сўрайман, – деб ёзади Рэшфорд.
“Манчестер Юнайтед” “Бёрнли” устидан қозонилган ғалабадан сўнг турнир жадвалининг 10-поғонасида бормоқда.
Фикрлар