Республикамизнинг барча ҳудудларида болалар ва ўсмирлар футбол академияларга қабул давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил қилинган ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабулнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтаётганидан футбол ихлосмандларининг хабарлари бор.
Самарқанд, Сурхондарё, Навоий, Андижон, Тошкент, Жиззах Сирдарё Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабул бошлангани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
Бугунга келиб республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб 2 босқич қабул имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. 2-босқич имтиҳонлари 4 та йўналиш бўйича ташкил қилинади. Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларининг ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ҳам қабул жараёнини бошлади.
Синов жараёнлари шаффоф тарзда ўтишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари назорати ўрнатилиб, жараёнлар видеотасвирга олинмоқда. ОАВ вакиллари томонидан қабул жараёнлари кузатилиб, воқеалар ривожи ёритиб борилмоқда.
Фикрлар