Роббен фаолиятини "Бавария"да якунламоқчи
Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Арьен Роббен келажакда бошқа жамоага ўтиши мумкинлигини инкор этди. У фаолиятини “Бавария”да якунламоқчи.
“Ҳамма нарса бўлиши мумкин. “Бавария”даги вақтимнинг тугаши, бу фаолиятимнинг тугаганини билдиради. Биламан, ёшим ўтиб боргани сари мен яхшироқ ўйин кўрсата олмаслигим мумкин. Бироқ, ўз ўйинимнинг ёмонлашаётганини имкон қадар билинтирмасликка ҳаракат қиламан”, - дейди голландиялик футболчи.
Маълумот учун, 34 ёшли Роббен “Бавария” сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида немис гранди сафида жами 303та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 141та гол ҳамда 101та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар