Роббенга Япониядан таклиф бўлмоқда

Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Арьен Роббенга Япониядан таклиф бўлмоқда. Бу ҳақда Sports Nippon нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 35 ёшли голландиялик футболчининг хизматларига “Токио” клубидан жиддий қизиқишлар мавжуд. Кунчиқар юрт жамоаси Роббенни мавсум якунлангач, аниқроғи унинг “Бавария” билан шартномаси якунлангач эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Роббенга Эйндховеннинг ПСВ клубидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ва унинг ўзи ҳам ушбу жамоага ўтишга қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Роббен “Бавария” шарафини 2009 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 305та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 143та гол ҳамда 101та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Қайд этиш лозимки, айни дамда Япония чемпионатида Фернандо Торрес ва Андрес Иньеста каби футбол юлдузлари тўп суришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!