"Рома" Жекога "Фиорентина"дан ўринбосар топди

CHERY AUTO

"Фиорентина" форварди Кума Бабакар "Рома"нинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Tecno

La Nazionale нашри тарқатган хабарга қараганда “бўрилар” 24 ёшли сенегаллик футболчига яқин орада “Челси”га кетиши мумкин бўлган Эдин Жеконинг ўрнига муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда “Рома” Бабакарни кейинчалик сотиб олиш шарти билан мавсум якунигача ижарага олишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Бабакар жорий мавсум “бинафшаранглилар” сафида жами 18та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 5та тўп киритишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!