"Рома" Туркия футболи келажаги сифатида эътироф этилаётган футболчини 50 миллионга сотмоқчи

Римнинг "Рома" клуби кўплаб Европа грандларининг эътиборига тушган ёш умидли ярим ҳимоячиси Женгиз Ундернинг трансфер баҳосини эълон қилди.

Football Italia тарқатган хабарга қараганда “бўрилар” 21 ёшли турк футболчисини 50 млн еврога баҳолашмоқда. Таъкидлаш керакки, унга айни дамда "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Бавария", "Атлетико", "Манчестер Сити" ҳамда "Барселона" клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Ундер жорий мавсум “Рома” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!