"Рома" бош мураббийи бугунги ўйинда "Ювентус" сафида Роналдунинг майдонга тушишини хоҳламаслигини айтди
"Рома" бош мураббийи Эусебио ди Франческо бугун бўлиб ўтадиган "Ювентус"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида туринликлар сафида Криштиану Роналдунинг майдонга тушмаслигига умид қилаётганини айтди.
“Роналду – жудаям хавфли ўйинчи. Унинг арсеналида шундай куроллар борки, у хатто бутун чемпионатда ҳам топилмайди. Криштиану 35 дақиқа ҳеч нарса қила олмаслиги мумкин, аммо кейин навбатдаги фокусини кўрсатади. У исталган пайтда ўйин натижасини ҳал қилиб юбориши мумкин. Шу сабабли ҳам мен бу ўйинда “Ювентус” сафида уни майдонга тушмаслигини хоҳлардим”, - дейди римликлар устози.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” – “Рома” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:30да бошланади.
Фикрлар