"Рома" бош мураббийи бугуноқ истеъфога чиқарилиши мумкин, агар...

  • 26 сентябрь, 2018, 22:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Римнинг "Рома" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Эусебио Ди Франческони бугуннинг ўзидаёқ истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳақда Il Messaggero нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра агар “бўрилар” А Сериянинг навбатдаги 6-турида “Фрозинона”дан мағлуб бўлишса 49 ёшли мутахассис жамоадаги лавозимидан озод этилади.

Маълумот учун, айни дамда ҳисобида бор йўғи 5 очко мавжуд бўлган “Рома” мусобақа жадвалида 14-ўринда бормоқда. "Рома" – "Фрозиноне" баҳси эса бугун соат 00:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Эусебио Ди Франческо бошчилигидаги “Рома” ўтган мавсум Чемпионлар лигасида ярим финалга қадар етиб бора олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!