“Рома” бразилиялик бўлажак юлдуз билан келишувга эришди
Франциянинг “Бордо” клуби ярим ҳимоячиси Малком тез орада “Рома” аъзосига айланади.
Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга қараганда “бўрилар” 21 ёшли бразилиялик футболчи билан келишувга эришишган. Унга кўра Малкомнинг трансфери учун римликлар француз клубига 32 млн евро ва унга қўшимча бонус сифатида яна 4 млн евро тўлашади. Футболчининг ўзи эса “Рома”да йилига 2,5 млн евро маош олиши мумкин.
Маълумот учун, Малком ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 35та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар