"Рома" ҳужумчисини "Тоттенхэм"га сотишни истамади

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби чехиялик ҳужумчи Патрик Шикнинг трансфери бўйича “Рома” билан келиша олмади.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра “шпорлар” 22 ёшли футболчини жорий қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафларига қўшиб олишни хоҳлашган, бироқ римликлар бунга рад жавобини беришган. Таъкидлаш керакки, “Тоттенхэм” Шикни узоқ муддатга сафдан чиққан асосий ҳужумчиси Харри Кейнга муносиб ўринбосар сифатида қараётган эди.

Маълумот учун, Шик жорий мавсум А Серияда жами 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!