"Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду жорий йилги “Олтин тўп” мукофоти "Реал"даги собиқ жамоадоши Лука Модричга насиб этгани ҳақида гапириб ўтди.

“Модричга қойил, лекин “Олтин тўп” ҳар йили менга берилиши керак. Статистикалар алдамайди, аммо мен бу мукофотни олмаганимдан у қадар ҳам хафа эмасман. Бу ҳаммаси тамом дегани эмас. Шундай экан Модрични табриклайман. Мен эса келаси йил ҳам кучли футболчилар қаторида бўлиш учун ўз устимда ишлашда давом этаман”, - дейди португалиялик футбол юлдузи.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Роналду фаолияти давомида 5 марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98