Роналду "Ювентус"нинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юборади
Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду яқинлашиб келаётган "Аталанта"га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга қараганда “кекса синьора” бош мураббийи Массимилиано Аллегри 33 ёшли португалиялик футболчига дам беришга қарор қилган.
Маълумот учун, Роналду жорий мавсум туринликлар сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Эслатиб ўтамиз, "Аталанта" - "Ювентус" учрашуви эртага бўлиб ўтади.
Фикрлар