Роналду фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкинлигини айтди

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Криштиану Роналду келажакда фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкинлигини инкор этмади.

Гап шундаки, 33 ёшли португалиялик футболчи айни дамда МЛСда тўп сураётган МЮдаги собиқ жамоадоши Уэйн Руни ҳақида билдирган фикри давомида келажакда у билан яна жамоадош бўлиши мумкинлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Руни айни дамда Вашингтоннинг "Ди Си Юнайтед" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Маълумот учун, Роналдунинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!