Роналду илк марта ЕЧЛда "Манчестер Юнайтед" дарвозасига гол ура олмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида “Ювентус” сафарда “Манчестер Юнайтед” 1:0 ҳисобида таслим этди.

Эътиборлиси, туринликлар форварди Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси доирасида ўзининг собиқ жамоаси ҳисобланган МЮга қарши учинчи марта майдонга тушди. Аммо, бу сафар унга гол уриш насиб этмади. Боиси, 33 ёшли португалиялик футболчи бундан аввал ўтказилган иккала ўйинда ҳам манкуанликлар дарвозасига йўл топа олган эди.

Маълумот учун, Роналду 2003-2009 йилларда “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!