Роналду собиқ устози ва собиқ жамоасига қарши ёхуд МЮ бугун ўз майдонида "Ювентус"ни қабул қилади

  • 23 октябрь, 2018, 13:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор бугун УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади. 3-турдан ўрин олган марказий учрашув шубҳасиз “Олд Траффорд”да “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Ювентус” жамоалари ўртасида кечади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" шу кунгача ўзаро 12 марта тўқнаш келишган. Бу борада томонлар мутлақо тенг кўрсатгичга эга. Аниқроғи, ўтказилган ўйинларнинг 5тасида манкуанликлар зафар қучишган, яна 5тасида туринликларнинг қўли баланд келган. Колган 2та ўйинда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбати ҳам тенг – 15:15.

- МЮ Чемпионлар лигаси доирасида сўнгги 3та ўйиндан буён “Ювентус”га ютқазмай келмоқда.

- “Ювентус” Чемпионлар лигасида ўтказган сўнгги6та ўйиндан 5тасида 2,5тадан кўп гол урган.

- “Ювентус” бу мавсум сафардаги барча ўйинларда ғалаба қозонмоқда ва хатто уларнинг 3тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини ҳам сақлаб қола олган.

- “Манчестер Юнайтед” эса ўз майдонида ўтказилган сўнгги 5та ўйиндан бор йўғи 1тасида ғолиб чиқди.

"Манчестер Юнайтед" - "Ювентус"

Стадион: "Олд Траффорд"

Бошланиш вақти: 00:00 

Бош ҳакам: Милорад Мажич (Сербия)

Тахминий таркиблар:

"Ман Юнайтед": Де Хеа - Валенсия, Смоллинг, Линделеф, Шоу - Матич, Погба - Рашфорд, Мата, Мартиаль - Лукаку

"Ювентус": Щесны - Канселу, Бонуччи, Кьеллини, Сандро - Матюиди, Пьянич - Бернардески, Дибала, Роналду - Манджукич

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!