Роналду тўпурарлиги учун "Ювентус"да қанча бонус олиши маълум бўлди
Урилган голлар "Ювентус" форварди Криштиану Роналдуга қўшимча бонус олиб келиши маълум бўлди.
A Bola нашри тарқатган хабарга кўра агар 33 ёшли футболчи мавсум якунига қадар унинг урган голлари камида ҳар бир ўйинга биттадан тўғри келса, у ҳолда қўшимча 5 миллион евро билан тақдирланади. Бу барча мусобақаларни ўз ичига олади. Масалан, Роналду А Серияда камида 38та гол уриши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ҳозирча ўтган 3та ўйинда рақиб дарвозасига биронта ҳам гол ура олмади. Агар тез орада гол уришни бошламаса, у юқоридаги бонусдан мосуво бўлиши мумкин.

Фикрлар