Россия клублари ҳам молиявий фэйр-плей қоидасини бузишган, аммо...

Football Leaks нашри тарқатган хабарга кўра Россия клублари ҳам молиявий фирибгарлик билан шуғулланишмоқда.

Хабарда айтилишича "Динамо", "Локомотив" ва "Зенит" клублари молиявий фэйр-плей қоидасини бир неча бор бузишган. Бироқ, УЕФА ЖЧ-2018 арафасида уларни безовта қилишни истамаган. УЕФА йирик мусобақа олдидан Россия билан муносабатларни ёмонлашишини истамаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино молиявий фэйр-плей қоидасини бузган "Манчестер Сити" ва ПСЖ клубларининг зарарларини яширишга ёрдам берганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!