Россия терма жамоаси форварди фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин
Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ва Россия терма жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
France Football нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли футболчининг хизматларига “Бордо” клубида жиддий қизиқиш пайдо бўлган.
Маълумотларга қараганда “Бордо” айни дамда ўзига марказий ҳужумчи қидирмоқда ва уларнинг шорт-листида Дзюбанинг номзоди ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Артём Дзюба яқиндагина якунланган ЖЧ-2018да ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этиб, кўпчиликнинг эътиборига тушган эди.
Фикрлар