Россия терма жамоасининг 2019 йилдаги рақиблари билан танишинг

Футбол бўйича Россия терма жамоаси 2019 йилда Европа чемпионатининг саралаш босқичида иштирок этади.

2020 йилда ўтадиган мазкур баҳсларда Станислав Черчесова шогирдлари I гуруҳда Бельгия, Шотландия, Кипр, Қозоғистон ва Сан-Марино терма жамоаларига қарши куч синашади.

Россия термаси илк ўйинини 21 март куни сафарда Бельгияга қарши ўтказади. Қуйида Россия терма жамоаси 2019 йилда ўтказадиган ўйинлар билан танишасиз

21 март, Бельгия — Россия 
24 март, Қозоғистон — Россия 
8 июнь, Россия — Сан-Марино 
11 июнь, Россия — Кипр 
6 сентябрь, Шотландия — Россия 
9 сентябрь, Россия — Қозоғистон
10 октябрь, Россия — Шотландия 
13 октябрь, Кипр — Россия 
16 ноябрь, Россия — Бельгия 
19 ноябрь, Сан-Марино — Россия

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020га ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритган терма жамоалари тўғридан тўғри чиқадилар. Қолган тўртта терма жамоалар эса миллатлар Лигаси орқали сараланиб, Европа чемпионатига йўл олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!