Россиялик волейболчилар бронза медалини қўлга киритди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида соҳил волейболи бўйича эркаклар ўртасида жаҳон серияси мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақанинг учичин ўрин учун ўтказилган ўйинда россиялик Вячеслав Красильников ва Олег Стояновский тандеми америкалик Тревор Крэбб – Три Борн жуфтлигига қарши баҳс олиб борди.

Кескин ва муросасиз ўтган баҳсларда Вячеслав ва Олег рақибларини 21:13, 18:21, 20:18 – 2-1 ҳисобида малубиятга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!