"Ростов-Дон" қизлари яна биринчи
Қўл тўпи бўйич аёллар ўртасидаги чемпионлар лигасининг "B" гуруҳида учинчи тур учрашувлари ўтказилди.
Унда Даниянинг "Копенгаген" жамоаси Россиянинг "Ростов-Дон" клубига 21:27 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Франциянинг "Брест" клуби эса сафарда Швециянинг "Савехоф" жамоаситни 39:27 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учинчи турдан сўнг "Ростов-Дон" жамоаси очколарини 5тага етказиб пешқадамга айланган бўлса, "Копенгаген" 4 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Мусобақа жадвалида "Брест" 3 очко билан учинчи, "Савехофов" эса ҳали бир очко ҳам ишлаб олмагани боис, тўртинчи поғонада бормоқда.
Фикрлар