Рўзиқул Бердиев: Таркиб ўзини оқламади

"Қизилқум” жамоасининг биринчи голгача ўйини қовушмади. Дастлабки гол рақибимизга руҳий устунлик берди ва ўйини кучайиб кетди. Жамоамиз эса яратган имкониятлардан фойдалана олмади. “Қизилқум” эса яратган вазиятларини голга айлантира олди. Бу жамоада тажрибали футболчилар етарли, улар қулай вазиятларни қўлдан чиқармайди. Рақибимиз бугун хақли ғалабага эришди, бу билан уларни  табриклайман.

Биз бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Аммо бугун ғалабага тортадиган ўйин кўрсата олмадик. Қолаверса, бугун баъзи етакчи ўйинчиларимиз бизга ёрдам бера олишмади. Афсуски, Шароф Муҳитдинов билан Бобир Абдухолиқовнинг жароҳатлари жиддий бўлиб чиқди. Уларни қачон майдонга қайтиши номаълум бўлиб турибди. Шунингдек уларни ОТЖ машғулотларида қатнашиши ҳам сўроқ остида. Яна Сайдулло Раҳматовнинг бугунги учрашувда майдонга тушмаганига сабаб, биласизлар унинг сариқ карточкалари сони тўртта бўлган эди. Шу сабаблар билан  бугунги ўйинга тузган таркибимиз ўзини оқламади", - деб Бердиевнинг сўзларини келтириб ўтди "Насаф" расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!