Рўзиқул Бердиев ва бошқа "Про" лицензияси йўқ мураббийлар кейинги йили ҳам Суперлигада ишлайди! Сабаби...

Бир неча дақиқа олдин ПФЛ расмий сайтида энди “Про” лицензияси йўқ мураббийлар Суперлига клубларини бошқара олишмаслиги борасида хабар чиққанди.

Айни вақтда Суперлига клубларини бошқараётган мураббийлар Рўзиқул Бердиев (“Насаф”), Улуғбек Бақоев (“Бухоро”), Ҳамид Актамов (“Қизилқум”), Нўъмон Ҳасанов (“Қўқон-1912”), Баҳром Ҳайдаров (“Нефтчи”)да “Про” лицензияси йўқ. Бу эса мухлисларда турли хил фикрлар пайдо қилди. 

Бунга эса ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имоммўжаев қуйидагича изоҳ билдирди. 

- Юқорида номлари келтирилган мураббийларнинг барчаси “Про” лицензияси учун ўқишга хужжат топширган. 2019 йил улар ўқиш жараёнида Суперлигада фаолиятини давом эттириши мумкин. 2020 йил эса жараён деган сўз бўлмайди ва “Про”си бўлмаган ҳеч ким Суперлигада ишламайди, - деди Диёр Имомхўжаев ижтимоий тармоқдаги ўзининг саҳифаси. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!